Албатта ҳукм Аллоҳникидур Сиёсий сақофий таҳлилий
сайт

 

 

«ҚАЗО» УМРАСИ


Расулуллоҳ с.а.в. билан Қурайш ўртасида Ҳудайбия сулҳи имзоланиб бўлиши билан Хузоа Муҳаммад с.а.в. билан, Бану Бакр қабиласи Қурайш билан иттифоқ тузди. Қурайш билан Муҳаммад с.а.в. ўртасидаги алоқалар яхшиланди. Иккала томон ҳам бир-биридан тинч бўлди. Қурайш ўзи билан мусулмонлар ўртасида давом этган уруш даврида қўлдан бой берган нарсаларини тиклаб олиш учун тижорат ишларини кенгайтирди. Расулуллоҳ с.а.в. ўз рисолатларини барча одамларга етказишни давом эттириш, Арабистон ярим оролида давлатни мустаҳкамлаш ва бу давлатда барқарорлик асосларини тўлиқ вужудга келтиришга киришдилар. Бинобарин, Хайбар вужудини йўқ қилдилар. Турли давлатларнинг подшоларига элчиларини юбордилар. Ташқари билан алоқалар ўрнатдилар. Арабистон ярим оролининг ҳамма ерларини қамраб олиш учун давлатни мустаҳкамлай бошладилар. Ҳудайбиядан бир йил ўтгач, Расулуллоҳ с.а.в. одамларни аввал ман қилинган умранинг қазосини адо қилишга бориш учун тайёрланишга буюрдилар. Мусулмонлардан икки минг киши йўлга тушди. Улар Ҳудайбия сулҳи шартларига биноан ўзлари билан қинда қиличдан бошқа ҳеч қандай қурол олишмади. Лекин Расулуллоҳ с.а.в. доим хиёнат бўлиб қолишидан қўрқар эдилар. Шунинг учун Муҳаммад ибн Маслама бошчилигида юзта отлиқни жиҳозлаб, Макка томонга эҳтиётдан жўнатдилар ва уларга Макка ҳудудларига кирмасликни буюрдилар. Мусулмонлар Маккага бориб, умра қазосини адо қилдилар ва кейин Мадинага қайтдилар. Улар қайтишлари билан Макка аҳли Исломга киришни бошлаб юборди. Холид ибн Валид, Амр ибн Ос ва Каъба қўриқчиси Усмон ибн Талҳалар Исломга киришди. Уларнинг Исломга киришлари шарофати билан Макка аҳлидан кўпчилик иймон келтирди. Бу билан Маккада Исломнинг шон-шавкати кучайди ва Қурайшнинг сафлари заифлашиб кетди.

 

73-бет

Бетлар: 1 2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14 15 16 17 18 19 20 21 22 23 24 25 26 27 28 29 30 31 32 33 34 35 36 37 38 39 40 41 42 43 44 45 46 47 48 49 50 51 52 53 54 55 56 57 58 59 60 61 62 63 64 65 66 67 68 69 70 71 72 73 74 75 76 77 78 79 80 81 82 83 84 85 86 87 88 89 90 91 92 93 94 95 96 97 98 99 100 101 102 103 104 105 106 107 108 109 110 111 112 113 114 115 116 117 118 119 120 121 122 123 124 125 126 127 128 129 130 131 132 133 134 135 136 137 138 139 140 141 142 143 144 145 146 147 148 149 150 151 152 153 154 155 156 157 158 159 160 161 162 163 164 165 166 167 168 169 170 171 172 173 174 175 176 177 178 179 180 181 182 183 184 185 186 187 188 189 190 191 192 193 194 195 196 197 198 199 200 201 202 203